Шайх Обидхон қори баъзи устозлари ҳақида

2007 йил Би Би Си орқали юборилган саволлардан бирида ёзилади:

Ассалому алайкум … Ҳурматли домла, сизнинг устозингиз ким?

Шайх Обидхон қори жавоблари:

Ва алайкум ассалом …

Устозларимни эслатганингиз учун раҳмат.

Уларнинг биринчилари наманганлик Муҳаммадхон махсум домла раҳимаҳуллоҳ. Сарф-наҳв, фиқҳ, тажвид илмларини ўша зот ҳузурларида олганман.

Кейин Мир араб мадрасасига ўқишга кириш орзусида Тошкентга келдим. Ўшанда мен Дадамизнинг дўстлари Алихон ака ҳамроҳлигида диний идора раиси муфтий Зиёвуддинхон қори раҳматли билан учрашдим. У киши менга баъзи тафсир китобларни ўқитиб кўрдилар ва: “Сизнинг Бухорога боришингизга ҳожат йўқ экан, сиз олий мадрасага кириб ўқийверинг”, деб рухсатнома ёзиб бердилар. Бундан ниҳоятда хурсанд бўлиб кетдим.

Олий мадрасада (ҳозирги Тошкент Ислом маъҳади) тўрт йил ўқидим. У ерда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Салоҳиддин қори, Зокиржон домла, Яҳёхон қори каби домлалардан дарс олганман. Уларнинг кўплари оламдан ўтиб кетишди. Аллоҳ ўз раҳматига олсин. Баъзилари ҳали барҳаётлар. Аллоҳ умрларини баракали қилсин.

 

Алоқадор мавзулар:

Обидхон қори Назаров – “Би-би-си” меҳмони 1-қисм

Обидхон қори Назаров – “Би-би-си” меҳмони 2-қисм

Устоз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф боқий оламга риҳлат қилдилар

Обидхон қори Собитхон ўғлининг мухтасар таржимаи ҳоли

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози каналини барчага улашинг, илм тарқатишда ҳиссангизни қўшинг, савобли амалингиз Қиёматгача давом этсин

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg